Бронза касаллиги

Бронза касаллиги, Аддисон касаллиги – буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятининг бузилиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик; биринчи бўлиб инглиз шифокори Т. Аддисон тасвирлаб берган (1849). Асосан, 20-40 яшар кишиларда учрайди; касалликка буйрак усти бези ўсмаси, сил, захм, амлоидоз ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Бронза касаллиги аста-секин авж олади, дармонсизлик, тез толикиш, гипотония (қон босимининг тушиб кетиши), бош оғриғи, хотиранинг сусайиши, организмда сув-туз алмашинувининг бузилиши кузатилади. Гормонлар билан даволаш, беморнинг овқати ош тузи ва витаминларга бой бўлишини таъминлаш касалликнинг анча енгил кечишига олиб келади.

Загрузка...