Кўкрак бўшлиғи – сут эмизувчи ҳайвонлар тана бўшлиғининг олдинги (одамларда – юқори) қисми. Кўкрак бўшлиғи сероз парда – плевра билан қопланган. Кўкрак бўшлиғида нафас йўллари: кекирдак (кўкрак қисми), бронхлар, ўпка, қизилўнгач (кўкрак қисми), кўкс оралиғи, юрак, айрисимон без ва бошқа(лар) жойлашган. Кўкрак бўшлиғидан қон Томирлар, лимфа йўллари ва нервлар ўтади. У қорин бўшлиғидан диафрагма билан ажралган. Кўкрак қафасининг шаклига ва диафрагманинг ҳолатига қараб, кўкрак бўшлиғининг шакли ҳар хил бўлади.
[addtoany]