Кўкрак – гавданинг юқори (Одамда) ёки олдинги (кўпчилик умуртқали ҳайвонларда) қисми; юқоридан тўш сулги дастасининг тепа қирраси, биринчи қовурғаларнинг тепа юзалри, орқадан биринчи кўкрак умуртқалари, икки ёнбошдан 12-қовурғалар, олдиндан тўш суянинг ўсиғи билан чегаралиб туради. Кўкрак тананинг бўйин билан қорин бўшлиғи ўртасидаги бўлими бўлиб, уни мушаклар ва тери қоплаб олган. Кўкрак жисмоний меҳнат ва бадан тарбия билан шуғулланган одамларда яхши ривожланган. Болаларда пирамида шаклида, аёлларда эркакларга нисбатан калтарок бўлади (яна қ. Кўкрак қафаси).
[addtoany]