Кўкрак қафаси – судралиб юрувчилар, кушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар ва Одамда тўш сулги ёрдамида кўкрак умуртқаларига қовурғлар бирикишидан ҳосил бўлган бир бутун тузилма. Одамда К. қ. ясси конусга ўхшайди. К. К. нинг ён, олд ва орқа девори бор. Ён ва олдинги деворлари 12 жуфт ковурғадан ҳосил бўлади; олдинда ковурғалар учи тўш суягига келиб тақалади; орқа деворнинг ўртаси умуртқа поғнасининг кўкрак бўлимидан иборат. Кўкрак қафасининг юқорисидаги тешикдан кўкрак бўшлигига трахея, қизилўнгач, қон томирлари ва нервлар ўтади, пастдан диафрагма чегаралаб туради. Кўкрак қафасида ўпка, юрак ва Томирлар жойлашган. Нафас олганда К. қ. кенгаяди, айни вақтда, бўйлама, олд-орқа ва кўндаланг ҳажми катталашади. Кўкрак қафасининг ҳажми ва шакли ёш, жинс ва касбга қараб турлича. Кўкрак қафаси чақалоқларда пирамида шаклида, аёлларда пастки тешиги, бўйи калтарок бўлади.
[addtoany]