Кўкйўтал

Кўкйўтал [франц. cogueluche] – бўғлиб-бўғилиб йўтал тутиши билан кечадиган ўткир юқумли касаллик. Кўпинча, болаларда учрайди. Борде-Жангу таёқчаси деган бактерия кўзғатади (уни кашф этган белгиялик Ж. Борде ва франциялик О. Жангу номидан). Ҳаво-точи йўли орқали юқади. Касал бола аксирганда, йўталганда ҳавога тарқалган шиллиқ томчилридаги кўкйўтал таёқчаси соғлом боланинг нафас йўллари орқали организмга киради.

Кўкйўтал қўзғатувчиси бола организмида 2-15 кун давомида ҳеч қандай касаллик аломатларини пайдо қилмаслиги ҳам мумкин – бу инкубацион давр. Кейинчалик бола бироз йўтала бошлайди, йўтал кун сайин зўрая боради, ҳ-рти кўтарилади, бола инжиқ бўлиб қолади, яхши ухлай олмайди, иштаҳаси йўқолади, бу – катарал давр бўлиб, 2 ҳафтагача давом этади. Боланинг аҳволи аста-секин ёмонлаша боради, кетма-кет қаттиқ йўталади ва иккинчи ҳафтанинг охири, учинчи ҳафтанинг бошларига келиб, хружсимон йўталга айланади, касаллик учинчи даврга – спазматик даврга ўтади, у 1-5 ҳафта давом этади. Йўтал тутиш даври касалликнинг асосий ва доимий аломати бўлиб, йўтал 2-3 марта қаттиқ йўталиш билан бошланади, кейин тинмай кетма-кет калта-капта йўталаверади ва нафаси ичга тушиб кетиб, товуш ёриғи қисқариши натижасида «ғийқ» деган товуш чиқади. Йўтал тутганда боланинг юзи аввал қизариб, кейин кўкаради, кўзи ёшланиб, унга қон қўйилиши мумкин, тили осилиб кетади, бўйин томирлари бўртади. Озроқ балғам кўчиши ва, кўпинча, қайт қилиш билан йўтал тутиши тўхтайди. Йўтал тутган пайтида болани кўтариб олиш ёки ўтирғизиб қўйиш лозим, оғизда йиғиладиган шиллиқ ажралишини камайтириш учун бошини сал олдинга энгаштириб ушлаб туриш керак. Йўтал тутмаган пайтда бола ўзини яхши сезади. Бора-бора йўтал тутиши камаяди, боланинг руҳи енгиллашиб, соғайиш даври бошланади, бу давр 1-3 ҳафта давом этади. Бола касаллик бошланган кунидан тортиб 30 кунгача юқумли ҳисобланади. Кўкйўталга қарши оммавий эмлаш туфайли кўкйўталнинг енгилроқ тури кўпроқ учрайди, бунда йўтал тутиш даври жуда енгил ўтиши ёки йўтал тутмаслиги ҳам мумкин. Эмадиган ва нимжон болаларда кўкйўтал оғирроқ кечади. Кўкйўталнинг оғир хилидан кейин, кўпинча, бурун қонаши, бронхит, зотилжам (аксари йўлакларда) каби асоратлар кузатилади.

Олдини олиш. Шу мақсадда АҚЦС [адсорбирланган кўкйўтал дифтерия-қоқшол] вакцинаси қўлланилади (болалар 5, б, 7 ойлгида, кейин 1-2 ёшида ва б ёшида врач буюргнида эмланади). Касал бўлмаган, лекин бемор билан мулоқотда бўлган болалар маълум кунгача алоҳидалаб қўйилади.

Давоси. Кун тартибига риоя қилиш, соф ҳаводан баҳраманд бўлиш, оз-оздан, лекин дам-бадам тўйимли овқат бериб туриш тавсия этилади. Беморни шифокор даволайди. Кўкйўтал бир умрга иммунитет қолдиради.

[addtoany]