Кўриш дўмбоғи, таламус – орқа миянинг асосий қисми; тухум шаклидаги кулранг модда (нерв ҳужайралари ва уларнинг толалри)дан иборат бўлиб, бош мия яримшарлари бағрида жойлашган. Кўриш дўмбоғи олдинги, ички ва ташқи қисмида жойлашган бир неча ядрога эга. Кўриш дўмбоғи вазифаси жуда мураккаб, бу ерда орқа мия ва миянинг бошқа қисмларидан бош мия пўстлоғига борувчи ҳамма сезги нервлари алмашинади, яъни сезгини олиб келувчи нерв тласи шу ерда тугаб, ундан янги нерв толалари орқали сезгилар бош мия пўстлоғига боради. Кўриш дўмбоғининг орқа қисмида пўстлоқ ости кўриш маркази бор, у сезгиларни анализ қилиб, меёрида бош миядаги марказга узатади. Кўриш дўмбоғининг олд қисми ҳид билиш тизимини ҳосил қилади. Дўмбоқ ости соҳаси моддалар алмашинувини, иссиқ-совуқни тартибга солиб туради. Организм ички муҳитининг доимо бир хилда идора этилишини таъминлайди. Кўриш дўмбоғининг фаолияти бузилса, одамнинг руҳий ҳолати (киши сабабсиз кўнади ёки йиғлайди) ва организм ҳарорати (гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасаяди) ўзгаради.
[addtoany]