Кўриш

Кўриш – организмларнинг кўриш органлари ёрдамида ташқи дунё тўғрисида ахборот олишдан иборат мураккаб физиологик жараён. Кўриш жараёнида ташқи дунёдаги объектлардан қайтадиган ёки улар таркатадиган 300-800 нм диапазондаги электромагнит тўлкинлари, яъни ёруғлик нури кўриш аъзолари учун таъсирловчи бўлади.

Одам ва кўпчилик умуртқалилар, бир қанча умуртқасиз ҳайвонлар рангли кўриш қобилиятига эга. Кўриш одам ва юксак умуртқалиларда жуда мукаммал ривожланган бўлиб, кўриш анализатори орқали амалга ошади. Бу анализатор периферик (кўз), ўтказувчи (Кўриш йўли, пўстлоқ ости нервлари) ва марказий (бош мия катта яримшарлари пўстлоғи соҳалари) блимлардан иборат. Ёруғлик нури корачикдан ўтиб тўр парданинг К. пигментларига тушади. Ёруғлик таъсирида тўр пардада биоэлектр птенциаллар пайдо бўлади. Улар анализаторнинг ўтказувчи бўлими орқали К. марказига ўтказилади. Бу жойда хар хил анализаторлардан келаётган нерв импульслари таҳлил қилиниб, одам онгида сақланиб қоладиган муайян образлар шаклланади. Кўриш аъзоларининг объект шаклини фарқ қилиш (Кўриш ўткирлик), кўз ҳаракатланмай турганда катта майдонни К. (кўриш майдони), хар иккала кўздаги тасвирни бирлаштириш, объект образининг йўналиши ва К. чуқурлигини аниқлаш (бинокуляр К.) хусусиятлари уларнинг миқдорий кўрсагичлари ҳисобланади. Одам кўзи электромагнит тўлқин ўз. 390-760 нм бўлган ёруғлик нурларини фарқ қилади. Одамнинг ёруғликни сезиш хусусияти қоронгиликда пасайиб, ёруғликда кучаяди. Одам кўзининг тўр пардасида 2 хил: таёқчасмон (кечки ва тунги К. ни амалга оширади) ва кадаҳсимон (кундузги К. ва рангни сезади) рцеаторлар мавжуд. Шу боис К. ни тунги, яъни скотопик, кечки – мезотопик ва кундузги, яъни фототопик деб аталадиган хиллари мавжуд. Кўриш ташқи дунёни билишда асосий аҳамиятга эга. Инсон атроф муҳитдан оладиган ахборотнинг 90 % ини К. орқали қабул қилади.

Кўриш аъзоларининг ҳосил бўлиши ҳайвонлар эволюциясида ёруғликни қоронғиликдан фарқ қиладиган (масалан, ёмғир чувалчанглари) ёки йўналтирилган ёруғлик нурларини сезадиган (масалан, кориноёқли моллюскалар) даражадан тасвирни мукаммал таҳлил қилиб бера оладиган даражагача бўлган мураккаб ривожланиш йўлини ўтган. Қискичбақасимонлар ва ҳашаротлар предметлар шаклини фарқ қилади, лекин яқин масофадан уларни аниқ кўра олади. Балиқлар ҳам нарсаларни яқин масофадан кўради. Қуруқликда яшайдиган умуртқалилар узоқни кўрувчилар ҳисобланади; улар орасида кушлар энг узоқни кўрувчилардир.

[addtoany]