Кўриш пигменти

Кўриш пигменти – кўз тўр пардасининг ёруғлик сезувчи ҳужайралари – таёқчалар ва колбачалардаги структур-функционал бирлик. Кўринадиган ёруғлик квантлари кўриш пигментида ютлади. Кўриш пигменти молекуласи ёруғлик ютадиган хрмофор ва опсин (оқсил ва фосфолипидлар коплекси)дан иборат. Витамин А, ва А2 альдегид (ретинал) ёки 32-дегидроретинап барча кўриш пигменти учун хромофор бўла олади. Кўриш пигментининг қуйидаги турлари бор: кўриш пурпури (родопсин), иодопсин, порфиропсин, цианопсин. Ретиннинг фотоизомерланиши кўриш механизмида бирламчи фотокимёвий звено ҳисобланади. Эгилган ретинал ёруғлик таъсирида ясси шаклга киради. Кейин кўриш рецептори сигналини вужудга келтирувчи жараёнлар бошланади. Бу сигнал синапслар орқали тўр парданинг навбатдаги нерв элементлари – биполяр ва ганглиоз ҳужайраларга ўтади.

Загрузка...