Кўз косаси

Кўз косаси, орбита – калланинг юз қисмидаги бир жуфт чуқурча. Унда кўз соққаси жойлашган. Кўз косасининг орқа бўлагидаги тешиклар орқали калла бўшлиғидан кўзга қон ва лимфа томирлари ҳамда нервлар ўтади. Кўз косасининг чуқурлиги 5 см гала. Кўз косасида ички, ташқи, устки ва пастки девор бор. Кўз косасининг устки-ташқи бурчагидаги чукурчада кўз ёши бези жойлашган; косанинг ички деворида эса кўз ёши халтачаси учун токча бор.

Загрузка...