Кўз ёши

Кўз ёши – кўз ёши безида ишланиб чиқадиган сувга ўхшаш тиниқ суюқлик. Кўз ёшида 98,2 % сув ва 0,8 % минерал моддалар, 0,1 % оқсил ва бошқа(лар) моддалар бор. Ажралиб чиққан кўз ёши қвоклар юмилганда кўзнинг бутун юзасини бир текис намлайди, қолган қисми ёш каналчалари, ёш халтачаси ва ёш-бурун канали орқали бурун бўшлигига ўтади. Кўз ёши мугуз пардани қуриб қолишдан сақлаш билан бирга, унинг тиниқ туришига хам ёрдам беради. Баъзан қовоқлардаги ёт жисмларни ювиб кетади. Бундан ташқари, ёшдаги лизоцим ферменти микробларни ўндириб, кўзни турли касалликлардан сақлашда муҳим роль ўйнайди.

Загрузка...