Криз

Криз [франц. crise – хуруж] – бемор аҳволининг тўсатдан оғирлашиб қолиши; мавжуд касаллик заминида вужудга келади. Криз, асосан, бош мия қон томирлари фаолиятидаги жиддий ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади. Мия, юрак, буйрак ва бошқа(лар) ҳаётий муҳим аъзоларда тўсатдан рўй берган Томирлар спазми натижасида вақтинчалик қон айланиши бузилиб, шу аъзолар фаолиятида жиддий ўзгаришлар кузатилади. Қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш, меҳнат ва дам олиш шароитларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, об-ҳавонинг ўзгариши, беморга тўғри келмайдиган овқатлар ёйиш, ичкилик ичиш, чекиш ва бошқа(лар) нохушликлар кризга сабаб бўлиши мумкин. Криз вақтида бемор безовталнади, бош оғриғи зўраяди, қўл-оёқ титрайди ва увушади, кўз хиралашиб, қулоқ шанғиллайди ва ҳ. к. Гипертоник, гипотоник, триотоксик К., шунингдек, бош мия қон томири кризи, вегетатив томир кризи ва бошқа(лар) хил К. лар фарқ қилинади. Кризнинг олдини олиш учун асосий касалликни даволаш керак.

[addtoany]