Куйдириш

Куйдириш, каутеризация – касалланган юмшоқ юзадаги тўқималарни юқори ҳарорат ва кимёвий моддалар (кумуш нитрат, қўрғошин сульфат, азот, хром, уч хлорсирка кислота) таъсирида емириш. Сўгал, кондилма, қадоқчи йўқотиш, бачадон бўйин эрозияси, хавфсиз ўсмалар (ангиома, папиллома, полиплар) ва бошқа(лар) оғриқли жойларни куйдириб даволаш. Баъзан илон чаққанда, кўтарган ҳайвон тишлаганда, шунингдек, қон тўхтатишда ва жароҳатларни даволашда куйдириш усули қўлланади. Тўқималар махсус аппаратлар ва ҳар хил кудирувчи моддалар билан куйдирилади. Куйдиришнинг термокаустика (Паклен аппарати), лазер нури, электрскальпель, диатермокоагуляция каби турлари мавжуд.

[addtoany]