Сўгал – терининг вирусли касаллиги. Кўпинча, ёш болалар ва ўсмирларда учрайди. Касаллик бемор билан яқин мулоқотда бўлганда, уй-рўзғор буюмлари орқали юқади. Теридаги майда жароҳатлар (шилиниш, чақаланиш), кўп терлаш ва бошқа(лар) ҳам сўгалга сабаб бўлиши мумкин. Оддий, ясси ва оёқ кафтларида учрайдиган сўгаллар бор. Оддий сўгал кўпи билан нўхат катталигида, оғриқсиз, ғадир-будур тугунча бўлиб, кўпинча, қўл панжасида учрайди. Баъзан тугунчалар кўпайиб, катталашиб кетади. Оёқ кафтидаги С. оёқнинг пойабзал кисадиган жойларида, айниқса, кўп терлайдиган оёқда жуда қаттиқ, ғадир-будур, кулранг тугунчалар шаклида пайдо бўлади. Болалар ва ўсмирларда учрайдиган ясси С., кўпинча, юз, бўйин ва қўл панжасининг устки қисмида оч пушти сарғимтир, думалоқ ёки япалоқ тугунчалар кўринишида вужудга келади. Кемаларда учрайдиган С. тана, бўйин ва юзда кулранг, жигарранг ёки қорамтир, усти ёғ билан қопланган доғлар кўринишида бўлиб, оддий С. га ўхшайди. Оёғи терлайдиган кишиларда С. усти оқариб қолади, шилиниб оғриб, юриш қийинлашади. Умуман С. оғримайди, қичишиб ачишмайди ва беморни безовта қилмайди.
Сўгални фақат шифокор даволаши керак. Ўзбошимчалик қилиб ҳар хил куйдирувчи дорилар ишлатилса, С. ярага айланиб кетиши мумкин. Сўгалнинг олдини олиш учун озодаликка риоя қилиш, яъни оёқ-қўлларни ҳар куни ювиб туриш лозим.
[addtoany]