Лаборатория

Лаборатория [лот. laboro – ишлайман] – илмий муассаса, вазирлик, корхона, ўқув юрти таркибидаги илмий, и. ч.-назорат тажрибалари ёки ўқув машғулотлари олиб борувчи мустақил муассаса ёки бўлим, бўлинма. Олий ўқув юртларида лаборатория 3 турга ажратилади: ўқув лаборатория (айрим ўқув фанларидан) – талабалар билан лаборатория машғулотлари олиб борилади; муаммоли лаборатория – асосий фанлар бўйича йирик илмий-техникавий изланиш масалалари ҳал қилинади; соҳа Л. – халқ хўжалигининг муайян тармоғидаги долзарб масалалар ҳал этилади.

Муаммоли ва соҳа Л. лари корхона, илмий текшириш муассасалари ва бошқа(лар) ташкилотларда ҳам бор. И. ч.-назорат Л. лари давлат ва жамоат ташкилотлари таркибида тузилиб, и. ч. га оид тайин масалаларни текширади. Масалан, и. ч. хомашёси ва тайёр маҳсулотни назорат этиш Л. (з-дларда), клиник Л. (даволаш муассасаларида), криминалистик Л. (тергов ва суд органларида), агрономик Л. (қишлоқ хўжалиги ташкилотларида).

[addtoany]