Лаб бичилиши

Лаб бичилиши, ангулит – оғиз бурчакларида пайдо бўладиган ёриқлар ва ясси қаварикдар. Инфекцион касаллик, бунда оғиз бурчагининг шиллиқ қавати ва териси зарарланади. Организмда В2 витамин етишмаслиги, милк касалликлари, нордон ва аччиқ овқатлани мунтазам истеъмол қилиш, кўп сўлак ажралиши, оғиз бўшлиғини яхши парвариш ичмаслик ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Стафилококклар, стрептококклар, айрим такомиллашмаган замбуруғлар (қ. Бактериялар) кўзғатади. Кўпинча, лабини ялаб юришга ўрганиб қолган болалар ва ўсмирлар, шунингдек, ясама тиш қўйдиганларда учрайди. Лаб бурчакларидаги тери ва шиллиқ қават намланиб қизаради, кейин сариқ қўтир билан қопланиб, ёрилади ва оғрийди. Замбуруғлар қўзғатган бўлса, касаллик оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига ўтиши мумкин

(қ. Кандидамикоз). Давони шифокор тайинлайди. Сурункали лаб бичилиши организда витамин етишмаса, узоқ давом этади, шунга қарамай тўғри даво қилинса, бутунлай тузалиб кетади. Лаб бичилишининг олдини олишда тўғри овқатланиш, сервитмин маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиб туриш, шунингдек, оғиз бўшлиғи ва тишларни доимо тўғри парвариш қилиш муҳим аҳамиятга эга (қ. Тиш).

Загрузка...