Лабиринт

Лабиринт – анатомияда баъзи умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг ички қулоғи. Ҳаво тебранишларини товуш сифатида қабул қилади ва тана вазиятининг ўзгаришларини сезади, чакка суягининг пирамидасида бўлади. Овал ва юмалоқ дарчалари билан ўрта қулоққа туташади. Суяк ва парда лабиринтга бўлинади. Парда Л. ичида эндолимфа суюқлиги бор. Суяк Л. билан парда Л. орасидаги кичик камгак перилимфа билан тўла. Лабиринтнинг даҳлизи, чиғаноғи ва ярим доира каналлари бор. Эшитиш аъзоси (Корти аъзоси) чиғанокда жойлашган, ярим доира каналлар эса мувозанат аъзосидир.

[addtoany]