Лапаротомия

Лапаротомия [юн. lapara – қорин ва tome – кесиш] – қорин бўшлиғини очиш ва ундаги бирор аъзони операция қилиш мақсадида қорин деворини кесиш. Шифобахш (чин) ва диагностик турлари бор. Шифобахш лапаротомияда қорин бўшлиғи текширилади ва унинг бирор аъзоси операция қилинади. Диагностик лапаротомия қорин бўшлиғи аъзоларидаги касаллик ёки бирор нусонни аниқлаш (ташхис қўйиш), шунингдек, операция қилиш зарур ёки нозарур эканлигини билиш мақсадида (асосан, хавфли ўсмаларда) қилинади.

Загрузка...