Ларингоскопия [ларинго… ва …скопия] – махсус асбоб – ларингоскоп ёрдамида ҳиқидоқни оғиз бўшлиғи орқали текшириш усули. Ларингоскопия бевосита ва билвосита қилинади. Билвосита ларингоскопия металл таёкчага маҳкамлаб қўйиладиган, гардиши хам металлдан бўлган юмалоқ ҳиқилдоқ кўзгуси (диаметри 15-30 мм) орқали амалга оширилади. Ларингоскопияни врач бажаради, бунда ёруғлик нури шифокор пешонасига тақиб олган рефлекторга тушиб, оғизга киритилган кўзгуга қайтади, ана шунда ҳиқилдоқдан бор иллат рўй-рост кўринади. Бевосита ларингоскопияда, кўпинча, жарроҳлик операцияларидан олдин махсус асбоб – ларингоскоп билан ҳиқилдоқ ва трахенинг юқори қисми кўздан кечирилади.
[addtoany]