Ларинготрахеит

Ларинготрахеит – ҳиқилдоқ ва кекирдак шиллиқ қаватининг бир вақтда ўткир ёки сурункали яллиғланиши. Касалликка вирусли инфекция сабаб бўлади. Ларинготрахеитда қаттиқ йўтал тутади ва кўп миқдорда балғам ажралади. Давоси: бўйин атрофига иссиқ, тўш соҳасига горчичник, ишқорли суюқлик, ингаляция, шифокор кўрсатмаси бўйича дори-дармон буюрилади.

Загрузка...