Лазер асбоблар

Лазер асбоблар – 1) лазер нуридан фойдаланиб турли материалларни пайвандпаш, кесиш, чиниқгириш ва пармалаш, газ қувуларини қирқиш учун мўлжалланган асбоб ва жиҳозлар. Улар билан ишлов берилганда матералда механик зўриқиш пайдо бўлмайди, павандланган чоклар, очилган тешиклар жуда аниқ (0,003-1 мм) чиқади. Лазер асбоблар лазер нурини зарур жойга муайян йўналишда йўналтириб берадиган оптик тизимдан иборат. Улар билан исталган қаттиқликдаги материалларга, ҳатто олмос, рубин ва бошқа(лар)га ишлов бериш мумкин. Лазер нури зичлигини ошириш ва ишлов берилаётган жойни чеклаб туриш учун лазер асбобларда турли оптик тизилмалардан фойдаланилади. Лазер асбоблардан фойдаланилганда иш унумдорлиги ҳам жуда юқори бўлади. Масалан, тешикларни памалайдиган лазер жиҳозлар билан ҳар минутда 60-240 та тешикни пармалаш мумкин. У лазер каллак, оптик тизим, бошқариш тизими, ток билан таъминлаш манбаи, совитиш тизимлардан иборат; 2) биология ва тиббиётда қўлланиладиган асбоблар. Лазер нуридан фойдаланиб жарроҳлик операцияларини ўтказиш (масалан, кўз тўр пардасини операция қилиш), терапия усулида даволаш, физиотерапияда бўғинларни даволаш мумкин; 3) қудратли лазер нуридан фойдаланиб душман кучлари ва техникасига талафот етказадиган лазер қуроллар. Лазер асбоблардан космонатикада хам фойдаланиш мумкин.

Загрузка...