Лепрозорий [лот. leprosus – мохов бўлган], моховхона – мохов касаллигига чалинди беморларни изоляция қилиб даволадиган ва профилактика чора-тадбирлари олиб борадиган муассаса. Лепрозорий мохов бор зонада, одатда, чеккарок жойларда ташкил этилган. Лепрозорий лада беморларни меҳнат билан даволаш яхши йўлга қўйилган. Лепрозорий шифокорлари малакали ихтисослашган ёрдам кўрсатиш билан бирга беморларни диспансер назоратидан ўтказиш ишларини ҳам амалга оширади. Ўзбекистон ҳудудида 1930— 90 й. лар мобайнида 2 та Л. фаолият кўрсатди. Лепрозорийда даволанганларнинг архив ҳужжатлари шуни кўрсатдики, бу беморларнинг асосий қисмини қўшни республика фуқаролари ҳамда турли уруш ва қувғинлар туфайли Ўзбекистон ҳудудига келиб қолганлар ташкил этади. Кейинги йилларда мохов касаллигининг мукаммал Давоси ишлаб чиқилгани боис, Л. га эҳтиёж қолмади. Бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам Л. лар тугатилди. Фақат
Қорақалпоғистоннинг эски эндемик ҳудудида моховга қарши доимий профилактика чра-тадбирлар ўтказадиган диспансер фаолият кўрсатади.
[addtoany]