Летаргия [юн. lethargia – унутиш] – патологик уйқу, одамнинг ухлаётгандек ҳаракатсиз ҳолати; бунда ҳаёт белгилари ниҳоятда сусаяди. Оғир ҳолларда нафас сусайиши, томир уриши сезилмаслиги, турли таъсиротлага реакция бўлмаслиги кузатилади. Тўсатдан рўй бериб, бир неча соатдан бир неча кунгача (баъзан ойлаб) давом этиши ва ўз-ўзидан йўқолиши мумкин. Летаргияда хотира қисман сақланади. Истерик, камқонлик умумий дармонсизликда, кучли ҳаяжонланишдан кейин учрайди. Летаргия бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларининг ҳаддан ташқари тормозланиши туфайли рўй беради. Летаргия ҳаёт учун хавф туғдирмайди.
[addtoany]