Лейкодерма

Лейкодерма, лейкопатия – тери пигменти (меланин)нинг камайиши ёки бутунлай йўқолиши туфайли терининг айрим жойларида оқ майда доғлар пайдо бўлиши. Илгари бўлиб ўтган тери касалликлари (экзема, темираткипар ва бошқа(лар)) оқибатида, баъзи дорилар таъсирида ёки умумий касалликлар (иккиламчи захм ва бошқа(лар)) нинг белгиларидан бири сифатида пайдо бўлиши мумкин. Чин ва сохта лейкодерма фарқ қилинади. Даво касалликнинг асосий сабабини бартараф қилишга қаратилади.

Загрузка...