Лейкоцитоз – қонда лейкоцитлар сонининг ортиб кетиши (нормада 1 мм3 қонда 5008000 лейкоцит бўлади). Оксилга бой овқатлар ҳазм қилинганда, ҳомиладорликда, мушаклар зўрикиб ишлаганда, стресс ҳолатида физиологик лейкоцитоз, кўпинча, инфекцион касалликлар, йирингли яллиғланиш жараёнлари ва бошқа(лар)да патологик лейкоцитоз кузатилади. Айрим ҳолларда лейкоцитоз қон ишлаб чиқарувчи тўқималарда ўсма вужудга келиши (лейкоз)га алоқадор бўлиши ҳам мумкин.
[addtoany]