Либидо

Либидо [лот. libido – майл, истак, эҳтирос] – сексологияда жинсий майл. 3. Фрейд психологик таҳлилининг асосий тушунчаларидан бири, кўпроқ ғайришуурий жинсий майлни, умуман, севги, истакни англатади. Бундай майл мураккаб психик ўзгаришларга олиб келишга қодир. Либидо тушунчаси тиббий, фалсафий ва психологик адабиётларда 19-а. нинг 2-ярмда М. Бенедиктнинг «Электротерапия» (1868), А. Моллнинг «Шаҳвоний либидони тадқиқ қилиш» (1898) ва бошқа(лар) асарларда жинсий истак ёки жинсий инстинктни ифодалаш учун қўлланилган. 20-а. бошида бу атама кенг тарқалди. У онгсизликнинг психологик таҳлил назариясида атрофлича тавсифлаб берилган. Индивиднинг онгсизликдаги руҳий қуввати батамом сирли кўринишга эга бўлиб, у либидода мужассамлашади. Индивиднинг барча жинсий хатти-ҳаракатлрининг намоён бўлиши либидо орқали тушунтирилади. Худди шу боис Л. инсон хулқининг устувор мотиви сифатида баҳоланади. Ҳатто шахс ижодиётини унинг Л. қуввати натижаси деб изоҳланади. Либидонинг муайян қисми муҳаббат ва дўстликка асосланган жуфтликка йўналтирилади, қолганлари эса шахснинг ўзига қаратилши билан тавсифланади.

Загрузка...