Knowledge Base

Лимфоцитлар

Лимфоцитлар [лимфа ва юн. kytos – ҳужайра] – одам ва умуртқали ҳайвонлар оқ қон ҳужайраси – лейкоцитларнинг бир тури (агрнулоцитларга киради). Улар айрисимон без, лимфа тугунлари, талоқ ва кўмикда ишланиб чиқади. Лимфоцитлар кичик (4,5-6,5 мкм), ўрта ва йирик диаметрли (10-18 мкм) хилларга бўлинади. Лимфоцитлар амёбасимон ҳаракатланиш, шунингдек, моноцитлар, макрафаглар, фибробластлар (фагоцитоз қиладиган йирик ҳужайралар) ва бошқа(лар)га айланиш хусусиятига эга; у ҳимоя вазифасини бажаради; антителолар ҳосил бўлишида (пламатик ҳужайраларга айланиб) иштирок этади, бошқа ҳужайраларга озиқ моддалар етказиб беради ва ҳ. к. Қоида лимфоцитлар сонининг камайиши лифоцитопения, кўпайиши эса лимфоцитоз дейилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan