Липома [юн. lipos-ёғ, ота – ўсма] – ёғ тўқмасидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Ҳар хил катталикда бўлади. Кўпинча, тери ости ёғ қавати, чарви, фасциялар, бўғимларда, баъзан пай пардалари, шунингдек, орқада, бўйнида, қориннинг олдинги девори ва бошқа(лар) жойларда учрайди. Липома бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, секин ўсади. Организм фаолятларига зарар етказмайди, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
[addtoany]