Лизис

Лизис [лиз…] — 1) касалликнинг аста-секин тузала бориши; бунда юқори ҳароратдаги тана ҳарорати секин пасайиб, касалликнинг бошқа белгилари ҳам йўқола боради (кризисншг акси). Кўпгина инфекцион касалликлар (ич терлама, бруцеллёз, скарлатина ва бошқа(лар))га хос; 2) ферментлар, бактериолизинлар, бактериофаглар, антибиотиклар ва бошқа(лар) омиллар таъсирида ҳужайралар, жумладан, микроорганизмларнинг емирилиши, тўқималар структурасининг бузилиши.

Загрузка...