Лизоцим

Лизоцим [лиз… ва юн. zyme – хамиртуруш], мурамидаза – гидролазалар синфига мансуб фермент, бактерия ҳужайралари падасини емиради. Мукополисахаридларда ацетилмурамин кислота, β-глюкозид боғини ва N-ацетилглюкозаминнинг парчаланишини ктализлайди. Лизоцим одам ва ҳайвонлар организмининг кўпгина тўқима ва суюқликлари (кўз ёши, балғам, сўлак, талоқ, жигар, шиллиқ қаватлар), шунингдек, айрим ўсимликлар, бактериялар ва фагларда топилган; товуқ тухуми оксилида, айниқса, кўп. Тухум оксили лизоцими тўлиқ ўрганилган, у 129 аминокислота қолдиғидан иборат, мол. м. 14. 000 га яқин лизоцим одам ва ҳайвонлар организмининг ташқи муҳит билан алоқа бўладиган жойлари (кўз, бурун-ютқин ва бошқа(лар))да бактрияга қарши тўсиқ (барьер) ҳосил қилади. Лизоцим препарати кўз, бурун-ҳалқум касалликларини даволашда, ярада, куйганда, акушерлик амалиётида, шунингдек, озиқ-овқат саноатида ва бошқа(лар)да ишлатилади.

[addtoany]