Люминофорлар

Люминофорлар [лот. lumen – ёруғлик ва юн. phoros – элтувчи] – люминесценция хоссасига эга бўлган моддалар. Люминесценция ҳосил қилиш турига кўра, фотолюминофорлар, катдолюминофорлар, рентгенолюминофорлар ва бошқаларга бўлинади. Кимёвий таркибига кўра, люминофорларнинг анорганик ва органик хиллари бор. Анорганик люминофорлар (кристаллофосфорлар)нинг чақнаши таркибида бегона катионларнинг (0,001 % гача) бўлишига асосланган. Бундай кўшилмалар (ативаторлар), одатда, металларнинг катионлари ҳисобланади; масалан, рух сульфидининг чақнаши мис катиони билан фаоллашади. Анорганик Л. люминесцент лампаларда рентген эканларини тайёрлаш учун электрон-нурли трубкаларда ишлатилади, радиация индикатори учун ва бошқа(лар) учун хизмат қилади. Органик Л. (люмогенлар) очиқ (яркий) флуоресцент бўёқлар, люминецентловчи материаллар тайёрлашда қўлланилади. Люминофорлар кимё, биология, тиббиёт, телевидение ва криминалистикада сезгир люминесцент анализда фойдаланилади.

Загрузка...