Лютеинлайдиган гормон

Лютеинлайдиган гормон – одам ва ҳайвонлар организмининг гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормон. Тухумдонда аёллар (урғочи ҳайвонлар) жинсий гармонлари, уруғдонда эса эркаклар (эркак ҳайвонлар) жинсий гармонлари ҳосил бўлишини ва ажралиб чиқишини бошқариб туради. Аёллар организмида овуляцията сабаб бўлади ва лютеинлайди, яъни сариқ танани ҳосил қилади. Кимёвий табиатига кўра гликопротеид.

[addtoany]