Мастит

Мастит [юн. mastos – кўкрак, сийна] – одам сут безининг яллиғланиши; касаллик аксарият туккан аёллар ва ҳомиладорларда кузатилади. Аҳёнда чақалоқларда, эркакларда ҳам учрайди. Маститга стафилококклар, стрептококклар, ичак таёқчаси ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Аёл организмидаги сурункали яллиғланиш касалликларида инфекция гематоген (қон орқали) ёки лимфоген (лимфа орқали) йўл билан ўтиши ҳам мумкин. Кўкракда сут туриб қолиши (лактотаз), шунингдек, иммунитет пасайишига олиб келадиган ҳолатлар (тугаш), санитария-гигиена қоидаларига амал килмаслик ва ҳ. к. Маститнинг ривожланишига имкон беради. Маститнинг ўткир (сероз, инфильтратив, абсцесслашган, флегмноз, гангреноз) ва сурункали (инфильтратив) хиллари фарқ қилинади. Касалликда сут бези оғрийди ва таранглашади, зарарланган қисм териси қаттиқлашиб, қизаради, беморнинг ҳарорати кўтарилади, баъзан эти увишади. Маститнинг дастлабки белгилари (сут бези сўрғичининг ёрилиши ва бошқа(лар)) кўзга ташланиши билан шифокорга кўсатилса, ўз вақтида олдини олиш мумкин. Аёл ҳомиладорлик вақтдаёқ сут безини чиниқгриши ва бола эмизишга тайёрлаши лозим. Маститнинг олдини олишда чакалоқни тўғри эмизиш ва саришталик қоидаларига риоя қилиш муҳим. Сут безида сут туриб колмаслик, бола эмгандан кейин сут қолса, уни сотиб ташлаш керак.

Бемор дори-дармонлар билан даволанади. Оғирроқ ҳолларда жарроҳлик усули қўлланади.

[addtoany]