Мастопатия

Мастопатия [мастит ва юн. pathos – азобланиш, дард], фиброаденоматоз – сут бези касаллиги (қ. Сут безлари), бунда, кўпинча, сут безининг юқори қисмида ҳар хил катталикда, ушлаганда қўлга уннайдиган, оғриқли (баъзан оғриқсиз) майда қаттиқ тугунчалар пайдо бўлади. Баъзан оғриқ ҳайз даврида ёки ундан олдин кузатилади. Мастопатия, кўпинча, ёшроқ аёлларда учраб, одатда, ички секреция безлари (гипоталмо – гипофизар тизим, тухумдон, буйрак усти безлари, қалқонсимон без) фаолиятининг издан чиқиши оқибатида вужудга келади, бу ўзгаришларга жинсий аъзоларнинг турли яллиғланиш касалликлари ва аборт сабаб бўлади. Бунда пролактин ўртасидаги нисбатнинг бузилиши ҳамда гипофизнинг фоллакулни стимулловчи гормони кўп ишлаб чиқарилиши муҳим роль ўйнайди. Мастопатиянинг диффуз, тугунли ва пролфератив шакллари фарқ қилинади. Сут безида арзимаган ўзгаришлар пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш ва мастопатияга сабаб бўлган омилларни даволаш лозим.

[addtoany]