Меньер касаллиги

Меньер касаллиги – ички қулоқ касаллиги, бунда эндолимфа суюқлиги кўпайиб, ички қулоқ босими ошади. Касаллик дам-бдам кучли бош айланиши билан ўтади. Меньер касаллигида беморнинг кўнгли беҳузур бўлиб, қайт қилади, баъзан қулоғи шанғиллаб, яхши эшитмайди; хуруж вақтида бемор ўзини идора қила олмай қолади, юролмайди ва ҳатто ўтиролмайди. Хруждан сўнг у, одатда, ўзини соғ сезади, бироқ буни соғайиш деб бўлмайди. Касаллик хуружи қайтарилиб туради (ҳафтада ёки ойда 1 марта). Хуруж такрорлангани сари бемор секин эшита бошлайди ва бора-бора кар бўлиб қолиши мумкин. Ички қулоқ яллиғланганда, мия ва мияча зарарланганда ва бошқа(лар) касалликларда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар рўй беради. Бундай аломат пайдо бўлганда дарҳол шифокорга кўриниш ва вақтида даволаниш зарур.

[addtoany]