Knowledge Base

Меноррагия

Меноррагия [юн. men – ой ва rhegnymi – ёриламан] – ҳайз вақтида ҳар сафар одатдагдан кўра узоқроқ (5 кундан ортиқ) ва кўпроқ қон кетиши. Бачадон мушакларининг қисқариш хусусиятини сусайтирадиган жараёнлар сабаб бўлади. Бачадоннинг бир қанча касалликларида (бачадон фибромиомаси, раки ва бошқа(лар)) кузатилади. Гиперменоррея (ҳайз қонининг кўп келиши, бунда ҳайз цикли бузилмайди), полименоррея (ҳайзнинг узоқ давом этиши), пройоменоррея (ҳайзнинг тез-тез бўлиши) каби хиллари бор. Баъзан қизлар ҳайз кўра бошлаганда, туққанда ва абортдан кейин, бачадонда йўлдош бўлаги қолганда, ҳайз бутунлай тўташидан олдин ҳам меноррагия рўй беради. Меноррагияга сабаб бўлган асосий касаллик даволанади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan