Метроррагия

Метроррагия [юн. metra – бачадон ва rhegnymi – ёриб чикаман] – ҳайз кўриш мромининг бузилиши оқибатида бачадондан бетартиб қон кетиши. Кўпгина акушерлик (аборт, елбўғоз, бачадондан ташқари ҳомиладорлик) ва гинекологик касалликларда (бачадон шиллиқ қавати полипози, бачадон бўйин эрозияси, фибромиома, саркома, жинсий аъзолар раки ва бошқалар)да кузатилади. Қон кетишига бачадон деворида қон оқимининг бузилиши сабаб бўлади. Метроррагиянинг олдини олиш учун уни келтириб чиқарган асосий касалликни бартараф этиш лозим.