Мия чайқалиши

Мия чайқалиши, коммоция – бош миянинг ёпиқ шикастланиши; бунда бош миянинг ҳаммаси зарарланади, мия тўқималарининг яхлитлиги бузилмайди, лекин мия ҳужайралари ва мия бўлаклари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик вақтинча йўқолади. Бу эса бош мия фаолиятининг бузилишига олиб келади. Мия чайқалиши, одатда, чайқалишнинг оғир-енгиллигига қараб енгил, ўртача ва оғир босқичда бўлади.

Енгил босқичда шикастланган киши ҳушдан кетади (кўпинча қисқа муддат – 1-2 мин.), сал боши айланади, кўнгли айнийди, баъзан қусади, шикастланиш қандай содир бўлганини эслай олмайди. Бунда ранги оқаради, томир уриши сусаяди, нафас нотекис бўлади. Бу белгилар 1-2 ҳафта давомида аста-секин ўтиб кетади. Тегишли даво қилинса, бемор тезда согяди. Ўртача босқичда бемор 1-2 соат ҳушини йўқотади, ҳушига келгандан кейин ҳам кимиламай ётади, атрофдагиларга бефарқ қаратди. Оғир босқичда киши шикастланган заҳоти қаттиқ ҳушдан кетади ва бир неча суткагача ўзига келмайди, нафас ва юрак фаолияти ўзгаради. Узоқ вақт боши оғриб, айланиб туради, кўнгли айниб, кусади. Шикастланган киши 4-5 ҳафта ўринда ётиши, унга тамоман тинч ҳолат яратилиши зарур. Шикастланган кишини, албатта, касалхонага ётқизиб даволаш лозим.

[addtoany]