Мия пардаси

Мия пардаси – умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг бош мияси ҳамда орқа миясини ўраб турадиган мембрана. Бириктирувчи тўқимадан иборат. Мия пардаси устма-уст жойлашган учта пардадан иборат; қаттиқ парда – калла суягининг ички юзасига, умуртқа канали деворига (орқа мияда) ёпишиб туради ва томирларга бой; тўрпарда – юпқа ва жуда кўп тешикли бўлиб, унинг остидаги бўшликларда тиниқ мия суюқлиги (ликвор) туради; томирли парда – қон томир ва нервларга бой юпқа парда бўлиб, пўстлоқ эгатларининг орасига кириб жойлашган. Парда томирлари мия суюклигини чиқаришда қатнашади.

[addtoany]