Морфинизм – гиёҳвандлик турларидан бири, морфинга ўрганиб қолиб, уни қабул қилмай тура олмаслик, хуморлик. Морфинизмда руҳият (шахснинг хусусиятлари, феъл-атвори, иродаси) бузилади, хумор (абстиненция) синдроми ривожланади, одам тиришиб қолади, тинкаси қурийди, юрак-томир, меъда-ичак ва жинсий аъзолар фаолияти издан чиқади; териси «ғоз териси»га ўхшаб кетади, оёқ-қўл бўғимларида кучли оғриқ, мушаклар тортишиши, талвасалар тутиши кузатилади. Тушга ҳар хил қўрқинчли воқеалар киради, қўрқув босади. Морфий қабул қилиниши билан бу аломатлар тезда ўтиб кетади. Морфинизмда наркотик модда – морфий тери остига ва вена қон томирига юборилгани учун беморнинг билак, сон ва бикинларида котиб қолган томир чандиқлари ва игна ўрни яққол кўзга ташланади. Морфинизмнинг олди олинмаса, бемор ҳалок бўлиши мумкин.
[addtoany]