Морфий – афюн (опий)нинг асосий алкалоиди. Афюндан кимёвий йўл билан ажратиб олинади. Оғриқ қолдирувчи кучли наркотик моддалар туркумига киради. Тиббиётда морфийнинг гидрохлорид тузи ишлатилади. Морфий, асосан, марказий нерв тизимига таъсир этади: оғриқ сезгисини камайтиради, нафас, йўтал ва қусиш марказларини сусайтиради, адашган ҳамда кўзни ҳаракатлантирувчи нервлар марказини кўзғатади. Уни бир неча бор қабул қилинганда киши ўрганиб қолиши (морфинизм) мумкин.
[addtoany]