Оғриқ

Оғриқ – ўта кучли ёки емирувчи таъсирлочиларга жавобан организмда рўй берадиган нохуш физиологик жараён, организмнинг ҳимояланиш реакцияси. Оғриқ бутун организм ёки аъзолар фаолиятининг бузилганлиги ҳақида, касаллик тўғрисида огоҳлантиради, уни аниқлашга ва тўғри даволашга имкон беради. Шу билан бирга, оғриқ сезги ҳиссий кечинма сифатида кишини эзади, унга ором ва уйқу бермайди, иш қобилиятини пасайтиради ва бошқа(лар) оғриқ ҳаддан ташқари кучли бўлса, шок рўй бериши мумкин. Оғриқ кўпроқ таъсирловчининг кучига боғлик. Агар тери, шиллиқ пардалари, суяк усти пардаси қаттиқ шикастланган бўлса, оғриқ кучли бўлади. Ичак фаолиятидаги озгина бузилишлар кучли оғриққа сабаб бўлиши ёки, аксинча, бош мия, буйракнинг жиддий зарарланишлари оғриқсиз ўтиши мумкин. Оғритувчи таъсирога жавобан организмда бир қанча ўзгаришлар рўй беради; қон томирлари тораяди, қон босими кўтарилади, қоннинг ивиш хоссаси ошади, қондаги қанд миқдори кўпаяди. Оғриқ бевосита пайдо бўлган жойида (масалан, гастритда тўш остида) ёки бу жойдан анча узоқда (масалан, сийдик тош касаллигида жинсий аъзолар ва новда) сезилиши ва нервлар орқали тананинг муайян соҳаларига тарқалиши мумкин, буни оғриқ иррадиацияси дейилади. Ички аъзоларнинг касалликларини аниқлашда оғриқ тури ва иррадиация характери назарда тутилади. Оғриқ сезгиси бош мия пўстлоғида ташланиб, кейин периферияда акс этади. Лўқилловчи, санчувчи, кесувчи, ловуллатувчи, симилловчи, тимдалочи ва бошқа(лар) хил оғриқлар бўлади. Бош оғриғи, юрак соҳасидаги ва қорин соҳасидаги оғриқлар ҳаётга жиддий хавф соладиган оғриклардир.

Юрак соҳасидаги оғриқ кўкрак қафасининг чап томонида ёки тўш орқасида бўлади. Оғриқ бирдан ёки аста-секин бошланади. Оғриқ бир лазада ўтиб кетиши ёки анчагина давом этиши мумкин. Кўпроқ юрак ҳамда б. аъзолар касалланганда учрайди. Тўш орқасида сиқиб бошланадиган О. жисмоний зўриққанда ёки тинч ҳолатда ҳам кузатилади, бу стенокардияга хос бўлиб, тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этади. Кўкрак қафасининг чап томонидаги О. ревмтизмда, шунингдек, юрак атрофидаги аъзолар зарарланганда, камқонликда ва бошқа(лар) касалликларда пайдо бўлади. Юрак соҳасидаги О., кўпинча, неврозларда юрак нерв аппаратининг функционал бузилишлари, ички секреция безлари фаолиятининг ўзгариши, турли интоксикациларда (масалан, чекиш ёки ичкиликка ружу қилган кишиларда) кузатилади.

Оғриққа даво қилиш уни юзага келтирган сабабчисини бартараф этишдан иборат. Оғриқ лардан ўткир қорин оғриғига эътиборсизлик билан қараб бўлмайди, чунки бу хил О. қорин бўшлиғи аъзоларининг жиддий касалликлари (ўткир аппендицит, меъда ёки ичак ярасининг тешилши, ичак буралиши, ичакнинг тутилиб қолиши, қорин бўшлигига кўп қон оқиши, ўткир пакреатит ва ҳ. к.)дан далолат беради. Қорнида О. нинг келиб чиқиш сабабини фақат шифокор аниқлайди ва тегишли даво тайинлайди. Беморнинг ўзи ёки атрофидаги кишиларнинг О. сабабини билмай туриб, ўз билгича даво қилишга уринишлари бемор аҳволини оғирлаштириб кўйиши мумкин. Болалардаги қорин огриғини ота-оналар, кўпинча, «ич бузилиши» деб ўқишади. Ўз билгича оғриқ қолдирувчи дорилар, сурги ичиш, клизма қилиш қатъий май этилади. Бу хил муолажалар касалликларни аниқлашда, ташхис қўйишда врачни чалғитиши мумкин. Умуман О. нинг ҳамма турида ҳам шифокорга кўриниб, унинг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилади.

[addtoany]