Мояк

Мояк, уруғдон – эркаклар жинсий бези; ёрғоқ ичида жойлашган. Моякда организмдаги бир қанча фаолиятларга таъсир кўрсатадиган эркаклар жинсий гормони ишланиб, қонга ўтади. Балоғатга етган даврда мояк тўлиқ ётилади, ёш ўтиши билан бироз кичрайиб боради. Эмбронда мояк қорин бўшлиғида белнинг юқоридаги иккита умуртқаси соҳасида пайдо бўлади ва туғилиш даврига келиб ёрғоққа тушади (яна қ. Жинсий аъзолар).

[addtoany]