Муцинлар [лот. mucus – шиллиқ] – глкопротеидларта мансуб карбонсув-оқсилли бирикма, шилимшиқнинг асосий таркибий қисми, шиллиқ модда. Одам ва ҳайвонларнинг нафас, овқат ҳазм қилиш, сийдик-таносил йўллари шиллиқ қаватларидаги, шунингдек, жағ ости, тил ости сўлак безларидаги эпителиал ҳужайраларидан ажралади. Чўзилувчан масса, протеолитик ферментлар таъсирига чидамли. Муцинлар оғиз бўшлиғи ва меъда-ичак йўли шиллиқ қаватини турли механик ва кимёвий таъсирлардан сақлайди.
[addtoany]