Неврит

Неврит [невр… ва юн. itis – яллиғланиш] – периферик нервларнинг яллиғланиши, бунга инфекцион касалликлар, тана тўқималарига шикаст етиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билан таъминланишидаги етишмовчиликлар (масалан, атеросклерозда) ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Яллиғланган нервлар атрофида оғриқ, мушаклар атрофияси ёки фалажи, дармонсизлик, сезувчанликнинг бузилиши, ҳаракатнинг чекланиши кузатилади. Юз, эшитиш, билак, тирсак ва оралиқ нервлар неврити кўп учрайди. Юз нерви неврити, одатда, совуқ қотиш, ўрта қулоқнинг яллиғланиши билан боғлик бўлиб, бунда мимика мушаклари фапажланади; кўз юмилмайди, оғиз бурчаги кийшаяди ва ҳ. к. Эшитиш нерви неврит ида ўрта кулокда аста-секин шовқин пайдо бўлиши билан бирга кундан-кун қулоқ оғирлашиб бораверади. Билак, тирсак оралиқ нервлар неврити умумий интоксикация, яллиғланиш, жароҳат ва шикастлар оқибатида келиб чиқади.

Бунда қўл панжаси, бармокларни яхши қмирлата олмаслик, сезувчанликнинг ўзгариши, мушаклар атрофияси кузатилади.

Даво касалликнинг келиб чиқиш сабабларга боғлиқ; бемор қанчалик эрта даволанса, шунчалик тез тузалиб кетади.

Загрузка...