Нейрогормонлар

Нейрогормонлар [нейро… ва гормонлар], нейросекретлар – нейросекреция ҳужайралари ишлаб чиқарадиган биологик фаол моддалар. Нейрогормонлар нерв уйларида медиаторлардан ҳосил бўлади, бироқ гормонлар каби, қон ёки тўқима суюқлигига ўтади. Кимёвий таркибига кўра, кўпчилик Н. пептидлар (вазпрессин, кортиколобрин ва бошқалар), баъзилари катхоламинлардир. Сут эмизувчиларда Н. манбаи бош миядаги гипоталамуснинг нейросекретор ҳужайралари ҳисобланади. Нейрогормонлар баъзи эндокрин безларнинг (қ. Рилизинг гормонлар) ҳужайралари фаолиятини бошқаради, шунингдек, бошқа аъзолар ҳужайраларига ҳам таъсир этади (қ. Нейросекреция). Пептид Н. биосинтези нейрон танасидаги эндоплазматик тўрда содир бўлади.

[addtoany]