Рилизинг гормонлар

Рилизинг гормонлар – рилизинг омиллар, либеринлар, статинлар – гипоталамустт айрим ядроларида синтезланадиган нейргормонлар – пептидлар туркуми. У гипоталмусдан қон Томирлар орқали гипофизнинг олд бўлагига етиб, тропик гормонлар (тиреотропин, соматотропин, гонадотропин) ҳосил бўлиши ва ажралишини бошқаради. Рилизинг гормонлар ҳужайраларда синтезланади, уларнинг ишлаб чиқарилиши нерв сигналларининг гормонал сигналга айланишини ифодалайди. Тиреотропин рилизинг гормонлар (ТРГ) – тиреолиберин гипофизнинг олд бўлгида тиреоид стимулловчи гормон синтезини ва ажралишини кучайтиради; лютеинловчи гормон ажралиши омили люлиберин – гипофиз олд бўлагида фолликул стимулловчи гормон (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) ишланиши ва серекциясини кучайтиради; кортикотропин рилизинг гормонлар – гипофизнинг олд бўлагида кортикотропин синтезини ва серекциясини стимулловчи гормон. Соматотропин рилизинг гормонлар (СРГ) – соматолиберин; бундай табиий гормон аниқ белгиланган эмас, аммо соматотропин синтезини ва серекциясини стимуллайдиган декапептид топилган. Соматотропин ажралишини ингбирловчи гормон (СИГ), соматостатин, пролатин ажралишини ингибирловчи гормон (ПИГ), меланотропин ажралишини ингибирловчи гормон (МИГ) шулар жумласидандир.

Загрузка...