Ўликхона

Ўликхона, морг [франц. morgue] – мурда сақланадиган, ёриб текшириладиган ва кўмиш учун бериладиган махсус бино. Ўликхона, асосан, суд тиббиёти экспертизаси қошида бўлади, касалхоналар, илмий тадқиқот ин-тлари ва бошқа(лар)да мурда патологик анатомия бўлимларида сақланади. Ўликхонага бахтсиз ҳодиса туфайли ўлган, қасддан ўлдирилган ёки шунга гумон қилинган мурдлар; даво муассасаларида диагноз қўйилмай ўлганлар; тўсатдан ўлиб, ўлим сабаби аниқламаганлар, шунингдек, номаълум кишиларнинг мурдаси келтирилади.

Загрузка...