Ўзбекистон фтизиатрия ва пульмонология институти

Ўзбекистон фтизиатрия ва пульмонология институти, Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги Фтизиатрия ва пульмонология илмий тадқиқот институти — Фтизиатрия ва пульмонология соҳасида республикада илмий, услубий мувофиқлаштирувчи ва консультатив марказ. 1932 й. Самарқандда Сил илмий текшириш институти номи билан ташкил этилган. 1936 й. Тошкентга кўчирилган. 1977 й. ин-тга Ш. А. Алимов номи берилган. 1989 й. дан Ҳоз. номда.

Ин-т сил эпидемиологияси ва олдини олишни ҳамда нафас аъзоларининг сил билан боғлик бўлмаган касалликларини тадқиқ этади; аҳолига Фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатишнинг ташкилий шаклларини такомилаштиради; сил ҳамда бронхлар ва ўпканинг ўзига хос хасталиклари диагностикаси, дифференциал диагноз ва силни хирургик йўл билан даволаш усулларини ишлаб чиқади. Республика тиббиёт ин-тларидаги сил ва пульмонология кафедралари фаолиятини ҳамда силга қарши диспансерлар ишини назорат этади ва уларга методик жиҳатдан раҳбарлик қилади. Мидда биринчи марта беморлар саломатлигини меҳнатга ва касбга яроқли қилиб тиклашнинг илмий асослари ишлаб чиқилди.

Ин-тда 4 илмий бўлим (сил терапияси ва эпидемиологияси, сил хирургияси, пульмонология, диагностик лаб.), 4 лаб. ва 500 ўринли клиника бор, унда ўпка ва ўпкадан ташқари аъзолар (плевра, суяк ҳамда бўғимлар, сийдик-таносил аъзолари, шунингдек, лимфа тгунлари ва мия кобиқлари) сили ҳамда ўпкнинг ўзига хос касалликлари (бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, пневмония, фиброзловчи альвеолит ва бошқа(лар)) билан оғриган беморлар даволанадилар; клиника 11 та бўлимдан иборат. Ин-т дориларни, хусусан, Европанинг етакчи фармацевтик фирмаларда ишлаб чиқарилган препаратларни клиник тадкиқотдан ўтказиш маркази ҳам ҳисобланади. Шунингдек, илмий тиббий ахборот, ташклий-методик бўлимлари, кутубхона, виварий, музей ва бошқа(лар) бор (2015). Ин-тда Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент врачлар малакасини ошириш интининг Фтизиатрия кафедралари ҳамда Республика Соғликни сақлаш вазирлигининг DOTS – directly observed treatment with short course (бевосита кузатув остидаги қисқа курсли кимётерапия) маркази фаолият кўрсатади. Ин-т ва клиникада 410 ходим, жумладан, 9 фан д-ри, 27 фан номзоди, 1 акад., 1 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби ва бошқа(лар) хизмат қилади. Ин-т фаолияти Ш. А. Алимов, А. А. Калонхўжаев, Р. А. Аъзамов, Т. М. Қориев, А. М. Убайдуллаев каби олимлар номлари билан боғлик. Ин-тда Фтизиатрия ва пульмонология бўйича аспирантура, докторантура ва клиник ординатура мавжуд. Ин-т илмий тўплам, монография ва методик қўлланмалар нашр этади. ЎЗБЕКИСТОН ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ

[addtoany]