Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти – илмий текшириш муассасаси. 1964 й. да СССР Нефть кимёси саноати вазирлиги қошида ташкил этилган. 1996 й. дан шу номда. Ин-тга асосчиси A. С. Сутонов номи берилган (1994). Ин-тнинг асосий илмий текшириш йўналиши табиий бирикмалар ва синтетик моддалар асосида янги дори воситаларини олиш, уларга илмий-техник ҳужжатлар (регламент, фармакопея мақолалари) тайёрлаш ҳамда тажриба-саноат намуналарини и. ч., нефткимё, газ, озиқ-овқат ва бошқа(лар) саноат корхоналари учун зарур бўлган катализаторлар олиш, каталитик жараёнларни ишлаб чиқиш ва саноатга татбиқ қилиш муаммолари устида тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Ин-т олимлари томонидан кашф этилган юрак-қон томир тизими касалликларида қўлланадиган «Шарқ табиби» шифобахш бальзами, 3 % ли «фенсулкал» сурмаси, жигар хасталигига даво «кобальт фитат» препарати амалиётда қўлланади.

Ин-тда 12 лаб. ва бўлимлар, шунингдек, тажриба-и. ч. бўлими мавжуд бўлиб, уларда 106 ходим ишлайди, шулардан Ўзбекистон ФАнинг 1 акад. (М. Ф. Обидова), 5 фан д-ри, 20 фан номзоди фаолият кўрсатади (2015).

Загрузка...