Ўсмалар

Ўсмалар, бластома – организмдаги ўзгарган ва ўзининг одатдаги шакли ҳамда фаолияти йўқолган (сифати бузилган) ҳужайралардан иборат тўқималарнинг зўр бериб ўсиб кетиши. Ўта ионловчи нурлар, канцероген моддалар ва онкоген вируслар сабаб бўлиши мумкин. Ўсмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида организмнинг туғма ёки ҳаётда орттирилган умумий реакцияси аҳамиятга эга. Клиник ва морфологик нуқтаи назардан хавфсиз (атрофдаги тўқимага ўсиб кирмайдиган, метастаз бермайдиган) ва хавфли ўсмалар фарқ қилинади. Хафвли Ў. тез ривожланиб, бошқа тўқималарга ўсиб кириб, уларни тез емиради; бунда қон томирларга ҳам шикаст етади; қон ва лимфа томирлари деворининг емирилиши оқибатида қон ёки лимфага тушган Ў. ҳужайралари турли аъзо ва тўқималарга метастаз беради, яъни Ў. тарқалиб кетади. Ўсмаларнинг метастаз бериш-бемаслиги ва унинг тезлиги организмнинг иммнобиологик ҳолатига боғлиқ.

Загрузка...